Валютадаги мажбуриятнинг курс фарқи чегириладими?
Ушбу мақолада компанияларда юзага келадиган курс фарқлари фойда солиғи мақсадларида чегирилиши юзасидан фикрлар келтирилган.
АБС компанияда чегирилмайдиган харажатни юзага келтирган чет эл валютасидаги мажбурият мавжуд. Ушбу мажбурият бўйича юзага келган курс фарқидан зарар чегирилмайдими?
Ушбу савол солиқ қонунчилигидаги бўшлиқни кўрсатади ва икки хил ёндашувдаги жавобни келтириб чиқаради.
А Позиция. Курс фарқи харажатнинг ўзи эмас, мажбуриятни қайта баҳолаш натижаси. У 320-моддада алоҳида обект сифатида кўрсатилган. 317-моддадаги чегирилмайдиган харажатлар рўйхатида “чегирилмайдиган харажатдан келиб чиққан мажбурият бўйича курс фарқи” деган банд йўқ. Компания ўша мажбуриятни ҳақиқий пул билан, ҳақиқий курс бўйича сўндиради. Бу реал иқтисодий йўқотиш. Шунинг учун чегирилиши керак.
Б Позиция. 305-модданинг тести барча харажатларга, шу жумладан курс фарқига ҳам тегишли. Агар асосий харажат даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмагани учун чегирилмаса, ундан келиб чиққан мажбурият ҳам ўша фаолият билан боғлиқ эмас. Демак, курс фарқи ҳам иқтисодий оқланганлик тестидан ўтмайди.
Ўқишни давом эттириш учун тизимга киринг
Илтимос, ўқиш учун сайтдан рўйхатдан ўтинг. Бепул китоблар ва мақолаларнинг тўлиқ матни рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар учун очиқ.
КиришРўйхатдан ўтиш бир дақиқа вақт олади — Telegram орқали ҳам мумкин.
Мақолани улашиш
Maqolani do‘stlaringiz va kasbdoshlaringiz bilan bo‘lishing