Бош бухгалтер ким?
Ушбу мақолада бош бухглатерни нафақат техник кўникмалар балки характер жиҳатидан қандай бўлиши ҳақида фикр юритамиз.
“Бош бухгалтер ким?” деган саволга кўпчилик стандарт ва анъанавий жавоб беради: у ҳисоб-китобни ташкил этувчи, молиявий ҳисоботга қўл қўювчи ҳамда назорат органлари олдида жавоб берувчи шахс. Бу таъриф мутлақо нотўғри эмас, бироқ у ўтган аср охиридаги қарашларни акс эттиради. Ўтган ўн йилликлар давомида иқтисодий ҳодисаларни шунчаки қайд этиш жараёни автоматлашди, ҳисобот тизими эса реал вақт режимига кўчди. Натижада касбнинг оғирлик маркази оддий ёзувларни киритишдан кўра ушбу ёзувлар ва уларга асосланган қарорларга масъул бўлишга ўтди. Бугунги замонавий бош бухгалтер — бу компаниянинг молиявий барқарорлиги ҳамда ишончини сақлаб турувчи стратегик марказдир.
Бош бухгалтернинг роллари
Халқаро амалиётда бу лавозим биргина ижрочи вазифаси эмас, балки бир вақтнинг ўзида тўртта алоҳида рол мажмуи сифатида қаралади. Биринчидан, ҳисобчи роли “Нима содир бўлди?” деган саволга жавоб бериб, стандартларга амал қилиш, аниқлик ва тизимлиликни таъминлайди. Иккинчидан, назоратчи роли “Активлар ҳимояланганми?” деган савол атрофида қурилиб, ички назорат ва касбий скептисизмни талаб этади. Ушбу дастлабки иккала рол ўтмишдаги маълумотлар билан ишлайди. Кейинги икки рол эса тўғридан-тўғри келажак билан боғлиқ. Бири таржимон роли бўлиб, рақамларнинг асл маъносини бизнес ва коммуникация тили орқали тушунтирса, бошқаси стратег роли бўлиб, таҳлил, прогноз ва рискни баҳолаш орқали “Кейин нима бўлади?” деган саволга ечим беради. Бош бухгалтернинг ҳақиқий қиймати айнан мана шу келажакка йўналтирилган икки ролда шаклланади.
Бош бухгалтернинг характери
Ўқишни давом эттириш учун тизимга киринг
Илтимос, ўқиш учун сайтдан рўйхатдан ўтинг. Бепул китоблар ва мақолаларнинг тўлиқ матни рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар учун очиқ.
КиришРўйхатдан ўтиш бир дақиқа вақт олади — Telegram орқали ҳам мумкин.
Мақолани улашиш
Maqolani do‘stlaringiz va kasbdoshlaringiz bilan bo‘lishing